Республикамиз бўйлаб пахта йиғим-терими ишлари айни авжи палласига кирган бир аснода теримчилар ҳамда ҳашарчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш давом эттирилмоқда.
Чунончи, пахтакорларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари таниқли шоир ва ёзувчилар билан биргаликда Жиззах вилоятининг пахта далалари томон йўл олишди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани “Учтепа” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси “Хожимурод бобо” фермер хўжалиги 152-156-отрядлари, Дўстлик тумани “Абдувосиев” ТПУ “Олмос-Шуҳрат” фермер хўжалиги ҳамда Пахтакор тумани Оқбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинига тегишли пахта далаларида пахта теримига жалб этилган теримчи ва ҳашарчилар учун маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди.
Мўъжаз тадбирлар давомида шеърхонлик ўтказилиб, меҳнаткашларнинг дили хушнуд айланди.
Тадбирлар мобайнида “Ўзбекистон” НМИУда нашр этилган умумий ҳисобда 500-600 номдаги 1000 га яқин китоблар теримчиларга совға тариқасида туҳфа этилди.




ЎзМАА “Ўзбекистон” НМИУ
Матбуот хизмати






