АсосийDunyo

Мадридда ҳавонинг ифлосланишига қарши янги транспорт воситаларидан фойдаланиш жорий этилмоқда

'Мадридда ҳавонинг ифлосланишига қарши янги транспорт воситаларидан фойдаланиш жорий этилмоқда 'ning rasmi

Испаниянинг Мадрид шаҳрида ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш доирасида янги транспорт воситаларидан фойдаланиш жорий этилмоқда, деб хабар бермоқда Лайф нашри.

Электр скутер ҳам шулар жумласидандир. У ўзидан ҳеч қандай заҳарли моддалар ишлаб чиқармайди ва атроф-муҳитга ҳеч қандай зарар етказмайди. Уни бир кунда бир маротаба электр ёрдамида қувватлантириш лозим. Электр скутер соатига 60 км. тезликда ҳаракатланади.

Ҳозирда айрим мадридликлар ўз автоуловларини қўйиб. янги турдаги скутерда ишга қатнашмоқда. Улар скутерда юриш турли йўл тирбандликларидан ҳоли ҳамда камчиқим эканини таъкидлашаётган бўлса, яна баъзи ҳайдовчилар унда ҳаракатланиш хавфли эканини ҳамда суғурта зарур эканини айтишмоқда. Шаҳар маъмурияти эса кўчаларда шу каби транспорт воситалари қатновини тартибга солиш чораларини кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар