АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги CNN телекомпанияси ходимлари жойлашган Time Warner Center биносидаги почта жўнатмалари орасида шубҳали буюм борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Шу сабабли бинодан барча ходимлар эвакуация қилинган. Бинога портлаш техникаси мутахассислари, махсус бўлинма ва полиция етиб келган. Полиция ходимлари Оқ уйга, собиқ президентлар Барак Обама ва Билл Клинтонларга ҳам худди шундай шубҳали пакетга ўралган портловчи мослама жўнатилганини таъкидлаган. Шубҳали пакет махсус контейнерга солиб бинодан, олиб чиқилади ва хавфсизлик мақсадида портлатиб юборилади, дейилади хабарларда.






