Эфиопияда илк бор аёл кишининг президент бўлиши бу мамлакат парламентининг аёллар ва эркаклар ўртасидаги ҳуқуқий тенглик учун яна бир катта қадами бўлди.
68 ёшли Сахле-Ворк Зевде тажрибали дипломат бўлиб, бир неча йил БМТда турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, узоқ йиллар Африкадаги тинчликпарвар кучларнинг фаоли бўлган.
"Биз каби патриархал жамиятда аёл кишини давлат раҳбари сифатида тайинланиши келажак учун тенг ҳуқуқлиликни белгилабгина қолмай, аёлларни жамиятда қарор қабул қилишидаги ҳуқуқларини нормаллаштиради", дея хабар қолдирган бош вазир штаби бошлиғи Футсум Арега ўзининг Твиттер‘даги саҳифасида.






