Боливиянинг Камири шаҳридаги Салесина университетида бахтсиз ҳодиса содир бўлди, дея хабар берди Вести нашри.
Гап шундаки, университет биносининг пол қисми ўпирилиб тушган. Ушбу воқеа талабаларнинг битирув маросими вақтида рўй берган. Оқибатда камида 10 нафар талаба яраланиб, шифохонага олиб кетилди. Улар тўрт метр пастга пол билан бирга қулашган. Ҳодисага полнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани сабаб бўлган, деган тахминлар бор.






