Хитойда Гонгконг, Макао ва Гуангдонг провинциясини боғловчи дунёдаги энг баланд кўприк расмий равишда очилди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Очилиш маросими Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Гонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам ва тахминан 700 нафар меҳмон иштирокида Чжухай шаҳрида бўлиб ўтди. Бэйпаньцзян дарёси устидаги кўприкнинг узунлиги 1,341 метр. У дарё сатҳидан 565 метрбаландликда барпо этилган. Янги кўприк ўз ҳажми ва баландлиги бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.






