Испаниянинг Алдалес шаҳрида ёғингарчилик кузатилмоқда, деб хабар берди Huffington Post нашри.
Юзлаб одамлар тошқин туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишмоқда. Сўнги 24 соат ичида сув сатҳи 400 миллиметргача кўтарилди. Кучли оқим автомобилларни оқизиб кетган ва машиналар ҳалокатга учраган. Улар орасида ўт ўчириш машинаси ҳам бор. Унинг ичида бўлган ўт ўчирувчи Хосе Гил воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.






