АсосийDunyo

Тожикистонда икки йигит минага дучор бўлди

'Тожикистонда икки йигит минага дучор бўлди 'ning rasmi

Тожикистонда икки йигит минага дучор бўлишди, деб хабар қилмоқда Ria.ru нашри.

Воқеа мамлакатнинг Хатлон вилояти Шўробод тумани Қовоқ қишлоғининг чегара атрофида рўй берган. Икки йигит қирғовул овламоқчи бўлган ва пиёда аскарларига қарши ўрнатилган минага дуч келишган. Қурилма портлаган. Оқибатда 22 ёшли Орзу Содиқов ҳалок бўлган, шериги 29 ёшли Зуҳуршо Раҳматов эса қаттиқ жароҳатланган.

    Бошқа янгиликлар