Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Урганч халқаро аэропорти орқали ҳаракатланган 105 мингдан ортиқ фуқаролардан 97 фоиздан ортиғи айнан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.
Божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар яратилаётган қулайликлардан самарали фойдаланиш ўрнига, ўз манфаатларини кўзлаб, қонунбузарликларга қўл ураётгани учраб турибди.
“Урганч аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро А.К.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган,белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган қиймати 3,6 миллион сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган 17 турдаги 47 дона парфюмерия воситалари, яъни атирларни ноқонуний равишда олиб кираётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






