Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими суриштирувчиси Ш.М жорий йилнинг 12 октябрь куни вилоят бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилди.
Суриштирувчи мурожаатида билдиришича, унга иш юритувида бўлган Наманган шаҳрида жойлашган маъсулияти чекланган жамиятнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида аниқланган 33 миллион сўмлик зарарнинг 15 миллион сўмини тўлов қилиб, қолган қисмини тўламаслик ва ишни ижобий ҳал қилиб бериши эвазига фуқаро А.С 700 АҚШ доллари пора таклиф этади.
Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабарига кўра, билдирги асосида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Снинг укаси Н.С суриштирувчига 700 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини берган вақтида қўлга олинди ва Жиноят кодексининг 211-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
19.10.2018 04:35
Наманганда МИБ суриштирувчисига пора берган шахс қўлга олинди






