АсосийJamiyat

«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади

'«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг сентябрь ойидаги тегишли қарорида белгиланган.

2018 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилади. Архивариус ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказган ҳолда, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаш учун ягона архив фондини шакллантириш билан шуғулланади.

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилишича, мазкур ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йил 1 январга қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар