АсосийJamiyat

Тошкент ИИББ ходимлари йўқолиб қолган қиз уйга қайтишига ёрдам берди

'Тошкент ИИББ ходимлари йўқолиб қолган қиз уйга қайтишига ёрдам берди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари йўқолиб қолган 14 ёшли қиз уйга қайтишига ёрдам берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тезкор гуруҳ кечки соат 2:00 да совуқ қотган қизни Беруний кўчасидаги «Шарқ» супермаркети олдидан топиб олди. Қиз идорага олиб кетилди.

Суриштирув ишларидан сўнг қизнинг онаси 14 октябрь куни қизини қидириб ички ишлар идораларига мурожаат этгани маълум бўлди. Қидирув саккиз соат давом этганди.

Қиз уйига олиб бориб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар