АсосийDunyo

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди

'Арманистон бош вазири истеъфога чиқди'ning rasmi

Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқди, дея хабар бермоқда РИА новости нашри.

У навбатдан ташқари парламент сайловлари бошлангунига қадар бош вазир вазифасини бажарувчи ҳисобланади. Никол Пашинян шу йилнинг май ойида оммавий намойишлар орқали ҳокимият тепасига келган эди. У парламент тарқатиб юборилиши ва янги сайловлар ўтказилиши учун истеъфога чиқди.

Пашинян сайловлардан кейин вазият ўзгаришига умид қилмоқда. Арманистон Конституциясига кўра, бош вазир истеъфога чиққанидан кейин мамлакат парламенти 14 кун ичида ҳукуматнинг янги раҳбарини сайлаши керак бўлади.

    Бошқа янгиликлар