Франция жануби-ғарбида рўй бераётган тошқин қурбонлари сони 13 нафарга етди, дея хабар қилди Сегодня нашри.
Reuters томонидан маълумот берилишича, яна бир киши бедарак йўқолган. Ҳозирча фақатгина минг киши бошқа жойларга кўчирилган. Аммо вазият шу тариқа давом этса, қолганларни ҳам эвакувация қилишга тўғри келиши мумкин. Ҳудуд бўйлаб 7 та вертолёт навбати билан парвоз қилмоқда. Улар тошқиндан қочиб, уй томидан паноҳ топган одамларни қутқариш учун жалб қилинган. Айни вақтда мамлакат бош вазири Эдуард Филипп жойларга бориб, вазият билан танишмоқда.






