Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана экс-чемпион 16 мартда октагонга қайтиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар қилди Gazeta.ru нашри.
“Ушбу жанг Ҳабиб Нурмагомедов ёки бошқа жангчига қарши бўлиши мумкин, аммо 16 мартда ўтказилиши аниқ, негаки 17 март Авлиё Патрик кунидир”, – дейди мураббий.
Шунингдек, Макгрегор келаси йилнинг ёз фаслида бир неча бор октагонга чиқиши тахмин қилинмоқда.






