АсосийDunyo

Хитойда дарёлар соат сайин кўтарилмоқда

'Хитойда дарёлар соат сайин кўтарилмоқда'ning rasmi

Хитойнинг Юннан ва Сичуан провинцияларида сув тошқини кузатилмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Дарёлар соат сайин кўтарилиб бормоқда. Шу туфайли Жинша дарёсига яқин ҳудудларда 3 мингдан ортиқ инсонлар эвакуация қилинмоқда. 297 нафар талаба ва 70 нафар ўқитувчи тошқин туфайли бинода қолиб кетган. Бир неча соат давом этган қутқарув амалиётидан сўнг улар қутқариб олинди. Маълумотларга кўра, табиий офат 30 минг кишига хавф солмоқда. Бироқ ҳозирча уларнинг ҳаммасини эвакуация қилиш имкони йўқ. Қутқарувчилар иложи борича тезроқ ҳаракат қилишмоқда. Чунки ёғаётган ёмғир қорга айланса, вазият янада оғирлашади.

    Бошқа янгиликлар