Афғонистон шарқидаги Логар провинциясида бўлиб ўтган тўйда портлаш рўй берди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.
Портловчи қурилма мусиқачилар ўтирган саҳна тагига қўйилган экан.
Ярадорлар касалхонага етказилган.
Ушбу воқеа юзасида тергов ишлари олиб борилмоқда.






