АсосийDunyo

АҚШда «Майкл» бўрони оқибатида яна 6 киши ҳалок бўлди

'АҚШда «Майкл» бўрони оқибатида яна 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатига ёпирилган «Майкл» бўрони оқибатида яна 6 киши ҳалок бўлди ва умумий қурбонлар сони 16 нафарга етди, деб хабар қилмоқда Segodnya.ua нашри.

Бу рақам ортиши мумкинлиги хабар қилинмоқда. Штатнинг шимоли-ғарбий қисми ва Виржиния штати бўрондан энг кўп жабр кўрган. 1,5 миллион одам электр энергиясисиз қолди. Айни дамда қутқарувчилар жойларда иш олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, довул АҚШ жануби-шарқий соҳилига 10 октябрда ёпирилган. Шамол тезлиги соатига 250 км.га етди. Соҳа мутахассислари эса сув тошқинлари хавфи борлиги тўғрисида огоҳлантиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар