Фарзандим мактабда ўқийди, мактабдан берилаётган китоблар учун қанча пул тўланиши лозим? (И.О, Бухоро вилояти, Когон тумани)
Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2018/2019 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
- умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчиларини учун – бепул;
- 2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 26 900 сўмни;
- 3-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 200 сўмни;
- 4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 300 сўмни;
- 5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 7 400 сўмни;
- 6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 14 600 сўмни;
- 7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 700 сўмни;
- 8-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 8 900 сўмни;
- 9-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 9 400 сўмни;
- 10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 22 800 сўмни;
- 11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 41 800 сўмни ташкил қилади.






