Volkswagen компанияси “икки қаватли” ғилдиракли уйни намойиш этди, деб хабар қилмоқда news.day.az нашри.

Ғилдиракли уйнинг номи Grand California.

Габарит машинанинг узунлиги олти метрга етади. Кабинанинг баландилиги – 2,2 метр. 180 даражага айланувчи олд ўриндиқларнинг ортида овқатланиш зонаси мавжуд. Ундан кейин эса бир квадрат метрли ваннахона жойлашган.

Электр тармоғи ҳаракатланиш датчикларига боғлиқ. Ҳаммомда сув ҳароратини назорат қилса бўлади, сув ҳажми 110 литр.

Ундан кейин икки конфоркали плита ва раковина жойлашган. Бу ерда идиш-товоқлар шафи ва 70 литрли совуткич бор. Салоннинг орқа қисмида катта каравот бўлиб, иккинчи қаватда ҳам икки кишилик каравот бор. Бу ҳолатда машина баландилиги уч метргача етади.







