АҚШнинг Кливленд штатидан бўлмиш журналист Лидия Кутрэ шу кунларда шафтолилар билан бирга вақт ўтказишни хуш кўрадиган мушукнинг суратларини чоп эттирди, дея хабар қилди Moya-planeta нашри.
Оззи лақабли мушук меваларни емайди, аксинча уларни қўриқлаб, бирга вақт ўтказади. Интернет тармоғида шундай тахминлар ҳам пайдо бўлдики, гўё Оззи шафтолиларни ўзининг болалари ёки мушук тухумлари деб ўйлайди. Яна кимдир Оззи ёлғиз дея айтмоқда. Аммо Оззи ёлғиз эмас экан. Унинг Дарси лақабли мушукойими бор экан. Дарси Оззи мевалардан чарчаб ўзининг ёнига қайтиб келишини кутмоқда.









