Сентябрь ойига қадар МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари доирасида ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақаларҳарбий-амалий спортнинг 7 та турини ўз ичига олган бўлиб, “Армия қўл жанги”, “Командирлик стартлари”, “Спорт ориентирланиши”, “Тоғ уч кураши”, “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси”, “Офицерлар уч кураши” ва “ПМ-3 ва АК-3 машқларида штатдаги ёки штатга илова қилинган жадвалдаги қуроллардан отиш” каби баҳслар бўйича ўтказилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар 16-20 апрель кунлари Россиянинг ЦСКА (Марказий ҳарбий спорт клуби)нинг “Игровой” универсал спорт мажмуасида ўтказилган “Командирлик стартлари”,26-29 июнь кунлариБелорусь Республикаси пойтахти Минскда ҳарбий-амалий спортнинг “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси” тури бўйича бўлибўтган ҳалқаро мусобақаларда фахрли иккинчи ўринларни қўлга киритган эди.
Бугун, 25 июль куни Мудофаа вазирлиги Спорт клуби бошлиғи подполковник Мансур Мамадаминов бошчилигидаги навбатдаги ҳарбий спортчилар 28-31 июль кунлари Қирғизистон Республикаси Балиқчи шаҳрида бўлиб ўтадиганҳарбий-амалий спортнинг“ПМ-3 ва АК-3 машқларида штатдаги ёки штатга илова қилинган жадвалдаги қуроллардан отиш” мусобақасида иштирок этиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқароаэропортидан учиб кетишди.
Ушбу мусобақада Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг энг кучли мерганлари ўзаро куч синашади.
Мудофаа вазирлиги спорт клубининг энг ёрқин мерганлари – майор Инвер Османов, катта лейтенант Наталья Долбилина, кичик сержантлар Роман Голошапов, Артём Чернишёв, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскарлар Азизхон Муҳаммадраҳимов ва Яна Фатхи халқаро тоифадаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Ишончимиз комил, ҳарбий спортчиларимиз маҳоратда тенгсиз эканини намоён этиб, юртимизга юксак натижалар билан қайтишади.






