АсосийJamiyat

“Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш концепцияси” жорий этилди

'“Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш концепцияси” жорий этилди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлиги “Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш концепцияси”ни жорий этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унга кўра, умумтаълим мактаблари қошида кундузги оромгоҳлар, соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб, ижодий ва спорт тўгараклари ишлаб турибди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, юртимиздаги барча мактаблар кутубхонаси ва ахборот-ресурс марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Оромгоҳларда болалар ўртасида китобхонликни ва мутолаа маданиятини оширишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, барча оромгоҳларга “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида нашр этилган 11 номдаги бадиий адабиётлар фойдаланиш учун берилди, ҳар мавсумнинг бир куни "Китобхонлик куни" деб белгилаб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар