АсосийJamiyat

«Uzmobile» абонентларига фирибгарларнинг оммавий ҳужуми кузатилмоқда

'«Uzmobile» абонентларига фирибгарларнинг оммавий ҳужуми кузатилмоқда'ning rasmi

"Uztelecom" компанияси Uzmobile миллий оператори абонентларига келиб тушаётган фирибгарлик қўнғироқ ва SMS-хабарлари ҳақида огоҳлантиради.

«Ҳурматли абонентлар! Uzmobile абонентларига фирибгарлик қўнғироқлари пайдо бўлгани муносабати билан +882337111* ёки +881* префиксли ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва SMS’ларга жавоб бермасликни сўраймиз. Шунингдек, SMS ва қўнғироқларга рухсат сўровчи мобил дастурларни ўрнатишда ҳушёр бўлишни сўраймиз», — дейилади компания хабарида.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар фирибгарлар кунига 3 тадан 10 мартагача қўнғироқни амалга ошираётгани, телефонни олганда эса ўша заҳоти уни қўйиб қўяётганини ва ушбу рақамларга қайтиб чиқганда, ҳисобдаги маблағ камайганлигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар