АсосийJamiyat

11 июнь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилади

'11 июнь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилади'ning rasmi

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 июнь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-20, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар