Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Қозоғистондаги мусобақда ҳиндистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди, деб хабар берди Оламспорт нашри.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Дўсматов ўз фикрини шу тарзда билдирди:
"Мени қўллаб-қувватлаётганлар, борингизга шукр! Танқид қилаётганларга эса алоҳида раҳмат. Ғалаба қозонган вақтимизда яхши гапларни кўп эшитганмиз, фахрланганмиз ўзимиздан. Ютқазиб қўйганимизда эса бу танқидларга чидаш вазифамиз", - дея хабар қолдирган Олимпиада чемпиони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.






