АсосийDunyo

Швеция суди Акиловга умрбод қамоқ жазосини тайинлади

'Швеция суди Акиловга умрбод қамоқ жазосини тайинлади'ning rasmi

2017 йилнинг апрелида юк машинаси ёрдамида теракт содир этган 40 ёшли Раҳмат Акиловга суд умрбод қамоқ жазосини тайинлади.

Ўшанда теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди, дея хабар беради РБК нашри.

Суд уни теракт содир этганида жорий йилнинг февралида айбдор деб топганди. Ўша пайт судланувчи ИШИДни қўллаб-қувватлашини тан олгани ҳамда буни бошқа далиллар ҳам исботлагани айтилганди.

Шунингдек, ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилгани учун Швециядан қасос олиш судланувчининг мақсади бўлгани таъкидланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 7 апрелида юк машинаси кўчада кетаётган одамларни босиб кетган. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлиб 15 киши жароҳатланган.

Еxprеssеn маълум қилишича, у Швецияга Самарқанддан борган. Европа мамлакати унга қочқин мавқеини беришни рад этган.

    Бошқа янгиликлар