Андижон туманидаги «Andijan Silk.Co» Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси пиллани қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Яқинда иш бошлаган корхона хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ип йигирув ва тикув машиналари билан жиҳозланган. 150 киши доимий иш билан банд. Йил охирига қадар ишчилар сонини 300 га етказиш кўзда тутилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Корхона тўлиқ қувват билан иш бошлагач, йилига 300 тонна қуруқ пилла қайта ишланади. 2018 йилнинг ўзида 5,1 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинади.















