АсосийJamiyat

Салкам 14 млрд божхона тўловини тўламаган корхона аниқланди

'Салкам 14 млрд божхона тўловини тўламаган корхона аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган МЧЖлардан бирининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда қўмита ахборот-хизмати хабар берди.

Ушбу МЧЖ юртимизга олиб келинган 11,9 минг тоннадан ортиқ пальма мойларининг салкам 4,7 минг тоннасини божхона органининг рухсатисиз, божхона тўловларини тўламасдан божхона омборидан олиб чиқиб кетган.

Ушбу ҳолатда салкам 4,7 минг тонна пальма мойи учун аслида давлат бюджетига 13 млрд. 99 млн. сўмлик божхона тўловларини тўланиши лозим эди.

Аммо МЧЖ раҳбарининг қонунбузарлиги унга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилишига сабаб бўлди.

Айни пайтда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар