Тинч океани Филиппин ҳудудидан келиб чиққан “Маликси" тўфони Япония архипелаги томон ҳаракатланмоқда.
Япония бош метеорологик бошқармаси маълумотларига кўра, шамол тезлиги секундига 30 метр, тўфон марказидаги босим даражаси 994 гектопаскаль. Келаётган ҳафтанинг илк кунида “Маликси” Япониянинг жануби- шарқий қирғоқларига етиб бориши мумкин. Шу боисдан метеорологлар мамлакатнинг жанубий ҳудудлари аҳолисини тўфон йўналиши ҳақидаги хабарларни мунтазам кузатишга чақирмоқда.
Япон мутахассислари “Маликси” тўфонига “5” тартиб рақамини беришди.






