19−23 июнь кунлари мактабларнинг 10−11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия бўйича Мирзо Улуғбек номидаги биринчи халқаро олимпиада ўтказилади.
Иштирокчи давлатлардан олти нафардан (физикадан уч, астрономиядан уч нафардан) иштирокчининг қатнашиши режалаштирилган. Олимпиада икки босқичда ўтказилади — назарий ва экспериментал.
Ҳакамлар ҳайъати МДҲ давлатлари ўқитувчи-профессор жамоалари ва ўзбекистонлик олимлардан таркиб топади.
Ўзбекистонлик олимпиада ғолиблари мамлакатдаги олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.
Мазкур халқаро олимпиадани ҳар икки йилда ўтказиш режалаштирилган.






