АсосийJamiyat

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарларидан бири бошқа ишга ўтказилди

'Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарларидан бири бошқа ишга ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Турсунов Нормат Тўлкунович Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Н.Турсунов давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар