АсосийJamiyat

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

'Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Файзибаев Алимжан Элчиевич Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри маълум қилди.

Файзибаевни янги лавозимга тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли Фармони имзоланган.

Алимжан Файзибаев давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган.

Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2000-2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар