Apple компанияси ишлаб чиқариш қуввати такомиллаштирилган ва янги функциялар киритилган янги iOS 12 операцион тизимини намойиш этди, деб хабар бермоқда Мir24.tv нашри.
Тақдимот компания томонидан Apple Worldwide Developers Conference 2018 анжумани доирасида бўлиб ўтди. Унда тезлаштирилган тизим фаолиятидан ташқари фойдаланувчиларга iOS-қурилмалар билан ишлаш вақтини назорат қилишда ёрдам берувчи Screen Tim функцияси ҳам бор. iOS 12'да, шунингдек, Siri овозли ёрдамчиси учун Siri Shortcuts функцияси пайдо бўлди. Унинг ёрдамида Siri ҳар қандай иловаларда ишлай олади ва унинг буйруқларини дастурлаштириш хам мумкин. Бу эса кундалик вазифаларни сезиларли даражада тезлаштиради.
– Биз ҳар йили iOSга оид катта янгиланишини тақдим этамиз. Facetime тизимида ҳам оламшумул янгиликлар қилишни режалаштирганмиз. Энди унинг қамрови бир-икки кишини эмас, балки бир йўла 32 кишини ўз ичига олади, – деди компания ходимларидан бири.
Маълумотларга кўра, тизимда Animoji'дан ташқари реал суҳбатдошларнинг ҳиссиётлари ва ўзига хослигини етказиб берувчи Memoji — Apple персонажлари бор. iOS 12 операцион тизимида, шунингдек, видеохабарларнинг янги эффектлари мавжуд.






