АсосийDunyo

Дариға Назарбоева Осиё "шенгени"ни йўлга қўйишни таклиф қилди

'Дариға Назарбоева Осиё "шенгени"ни йўлга қўйишни таклиф қилди'ning rasmi

Қозоғистон Сенати Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Дариға Назарбоева Осиё "шенгени"ни йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Қозоғистонлик сенаторлар Сариёғочда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм масалалари қўмитаси депутатлари билан учрашишди.

Учрашувда Дариға Назарбоева Ўзбекистон ва Қозоғистонда туризмнинг ривожланиши ҳақида алоҳида тўхталди.

"Бир-биримизни яхши билишимиз ва ишонишимиз учун туристик салоҳиятни ривожлантириш жуда муҳим. Биз икки мамлакат туризмини рағбатлантириш, шунингдек бу ерларга яқин ва узоқ хорижий давлатлардан сайёҳлар ташрифини рағбатлантириш зарурлиги ҳақида гапирган эдик. Улар Марказий Осиёга келишганида бирйўла барча мамлакатлар ва бу ерлардаги диққатга сазовор жойларни кўргиси келади. Европалик ва Осиё жануби-шарқидаги сайёҳлар учун Марказий Осиё яқин манзил эмас. Шунинг учун улар узоқ масофаларни босиб ўтганга яраша бир саёҳатда бир йўла барчасини кўриш истаги пайдо бўлади, бунинг учун эса умумий визани — осиёча шенген - "Silk viza" тизимини йўлга қўйиш керак", - деди Назарбоева.

Депутат мамлакатлар туристик йўналишларни бирга тарғиб қилиши мумкин деб ҳисоблайди.

Маълумот учун: Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар савдо айланмалари 2017 йилда икки миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилнинг бошидан юқоридаги кўрсаткич 35 фоизга ўсди.

Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларда маданий-гуманитар алоқалар кенгайтирилмоқда. 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган.

    Бошқа янгиликлар