АсосийJamiyat

Чироқчида носоз автомашина икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

'Чироқчида носоз автомашина икки кишининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

3 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, туманнинг Оқтунли қишлоғида яшаган А.Ж. “ВАЗ-21063” русумли автомашинасини шу қишлоқ ички йўлида ҳайдаб кетаётганида, автомашинанинг орқа реактив тягаси чиқиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетган.

Натижада А.Ж. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳамда автомашинада бирга бўлган қизи ҳам касалхонага келтирилганида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар