АсосийDunyo

Гватемаладаги Фуэго вулқони секин ҳаракатдан тўхтамоқда

'Гватемаладаги Фуэго вулқони секин  ҳаракатдан тўхтамоқда'ning rasmi

Гватемала табиий офат оқибатларини бартараф этиш миллий хизматининг Твиттердаги саҳифасида қайд этилишича, 16 ярим соат олдин ҳаракатга тушган Фуэго вулқони секин-аста ҳаракатдан тўхтамоқда.

Кул денгиз сатҳидан 4,5 минг метр баландликкача отилаётир. Паст даражадаги портлашлар содир бўлиб турибди.

Аввалроқ, ОАВ томонидан Фуэго вулқони отилиши сабаб 3 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилингани, табиий офатда ҳалок бўлганлар сони 25 тага етиб, жабрланганлар 300 нафарга яқин эканлиги хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар