Тошкент вилоятининг Бўка туманида 2 июнь куни Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи, А.Б. ўзининг бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинасини “Оҳангарон-Бўка-Гулистон” йўлининг 71-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб йўлнинг чап томонига бурилаётган Бўка туманида яшовчи, Ш.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасининг чап ён томонига урилиб кетиши натижасида тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада “Дамас” автомашинасининг бир нафар йўловчиси жароҳат олиб, воқеа жойида ва уч нафар йўловчиси эса касалхонага келтирилганларида вафот этганлар.
Шунингдек “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси, Ш.С. ва унинг тўрт нафар қолган йўловчилари, жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.






