АсосийJamiyat

Қувасойда “Водий тулпорлари” мажмуаси иш бошлади (фото)

'Қувасойда “Водий тулпорлари” мажмуаси иш бошлади (фото)'ning rasmi

Қувасой шаҳрида “Кварц” акциядорлик жамияти томонидан 2,5 гектар ҳудудда қорабайир зотли отларни кўпайтиришга ихтисослаштирилган мазкур мажмуа ташкил этилди, деб хабар берди ЎзА.

Бу маскан ташқи ва ички бозорни наслли отлар билан таъминлаш билан бирга ўзбек от спортининг жаҳонда етакчи ўринга чиқишида пойдевор вазифасини ўтайди. Шунингдек, йилқичиликда турли иновацион ғоялар ва ишланмаларни амалиётга жорий этишда муҳим база бўлиб хизмат қилади.

5c7c72ab-a6ec-4b18-bf4f-bf90b6129a9e.jpg

9c70b80e-b713-4214-9c7a-b68e590255cb.jpg

87298389-e0db-4902-b8e3-a74978cbc593.jpg

Бу ерда миллий ифтихоримиз ҳисобланган қорабайир зотли отларнинг наслини яхшилаш, сонини кўпайтириш, миллий ва классик спорт турларига мос йўналишларини йўлга қўйиш ишлари олиб борилади. Мажмуада отларнинг кўргазмали чиқишларини намойиш этиш ва спорт мусобақаларини ўтказиш учун 180 ўринга мўлжалланган томоша майдони қурилган. Шунингдек, бу ерда отбоқарларни ўқитиш курслари, иппотреапия (от билан даволаш) маркази ташкил этилади ҳамда сайёҳлар учун туризм йўналишида отларда сайр қилиш хизматлари йўлга қўйилади.

Мажмуанинг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Унда от спорти бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар