АсосийJamiyat

Жуда катта миқдордаги героиннинг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди (фото)

'Жуда катта миқдордаги героиннинг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди (фото)'ning rasmi

Божхона ва давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари ҳамкорликда 2018 йилнинг 31 май куни “Бекобод” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан республикамиз орқали транзит тарзида ўтаётган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганида, вагонлардан бирининг остки қисмида кўз илғамас бўшлиқларга жойлаштирилган темир қутилар ходимларнинг диққатини тортди.

Кучли магнит воситаси кўмагида вагон остига маҳкамланган ушбу темир қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига полиэтиллен ўрамларда 14 кг. 920 гр. оғирликдаги героин гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлди.


Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар