АсосийJamiyat

Муборак ойда селдан жабрланган хонадонларга ёрдам кўрсатилди (фото)

'Муборак ойда селдан жабрланган хонадонларга ёрдам кўрсатилди (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, юртимизда ёғин-сочинлар билан кечган май ойи оғир ва талафотли келди. Республикамизнинг айрим ҳудудларида юз берган кучли ёғингарчилик, афсуски, Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бунинг оқибатида кўплаб аҳоли хонадонлари жабр кўрди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Косонсой тумани кенгаши фаоллари Косонсой туманидаги Боғ ва Гузар маҳаллаларида ёмғир ва селдан талафот кўрган хонадонларда ободонлаштириш ишларини олиб бордилар.



photo5224499967085881555.jpg

photo5224499967085881556.jpg– Тумандаги Боғ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган У.Қўшматов ва О.Шоҳидова хонадонига ҳамда Гузар маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудидаги М. Қамбаров, У.Бурхонова, Х.Матиева, М.Нуриддинова, Ф.Жалилов, М.Тожибоев каби ўнлаб хонадонларга фидойи ёшлар отряди аъзолари томонидан шағалларни текислаш, ертўлаларга тўлган сувларни чиқариш, ариқларни текислаш каби ободонлаштириш ишларига амалий ёрдам берилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Илёсбек Раҳимов.

photo5224723477183965400.jpgҚутлуғ ва муборак Рамазон ойи кунларида ташкил этилган бундай савобли, амалий саъй-ҳаракатлардан беҳад мамнун бўлган маҳалла аҳли, айниқса, селдан жабр кўрган 15дан зиёд хонадон соҳиблари Ёшлар иттифоқи туман кенгашига эътибор ва беминнат кўмак учун чуқур ташаккур изҳор қилдилар.

Оқилхон Дадабоев, журналист

    Бошқа янгиликлар