Чемпионлар лигасида уч йил кетма-кет қўлга киритилган ғолибликдан сўнг франциялик мураббий жамоадан кетишини маълум қилди.
"Мен "Реал"ни севаман. Ушбу клубда ишлаш имкониятини бергани учун Пересга миннатдорчилик билдираман. Орзуларим амалга ошди. Аммо, барча нарса ўзгаради", - деди Зидан клуб қароргоҳида ташкил қилинган матбуот анжуманида.
45 ёшли мутахассис клубни 2015/16 йилги мавсум ўртасида қабул қилиб олган ва ўтган уч йил давомида уч маротаба Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритганди.
Унинг бошчилгида «Реал» Испания чемпионати, мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонди. Икки марта Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.
Умуман олганда «Реал» Зидан бош мураббийликни қўлга олганидан буён жами 9та мусобақада бош совринни қўлга киритди.






