АсосийJamiyat

​Маданиятимизни дунёга танитишда яна бир муҳим қадам

'​Маданиятимизни дунёга танитишда яна бир муҳим қадам'ning rasmi

6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтиши кутилаётган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” мавзусидаги II халқаро конгрессга саноқли кунлар қолмоқда. Мазкур конгрессда дунёнинг турли мамлакатлардан олимлар, мутахассислар, йирик илмий муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.

Ушбу йирик халқаро анжуманда Ўзбекистондаги бир қатор музейларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишади. Анжуман олдидан И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи директори Гулбаҳор Изентаеванинг фикрлари билан қизиқдик.

–Бизнинг музейимиз ўзининг бебаҳо экспонатлари билан дунёга танилган. Уни бежиз “Саҳродаги Лувр” деб аташмайди. Музейимизда Оролбўйи халқларининг олис ўтмишидан ҳикоя қилувчи минглаб бебаҳо экспонатлар қаторида ўтган аср бошларига мансуб рус авангард рассомларининг ноёб коллекцияси сақланади. “Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида” туркумида чоп этилаётган китоб-альбомларнинг 9-жилди айнан бизнинг музейимизга бағишланган. Мазкур анжуманда иштирок этиб, хорижлик иштирокчиларга ушбу музей ҳақида кенгроқ маълумот беришни, жаҳоннинг турли музейлари раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишни ният қилганмиз. Ўйлайманки, ушбу йирик халқаро анжуман ўзбек ва қорақалпоқ хадқлари маданитини жаҳон аҳлига янада кўпроқ танитишда муҳим қадам бўлади.

    Бошқа янгиликлар