АсосийDunyo

Тарихий саммитга тайёргарлик авжида: “Қора рўйхат”даги Шимолий кореялик амалдорга АҚШга киришга рухсат берилди

'Тарихий саммитга тайёргарлик авжида: “Қора рўйхат”даги Шимолий кореялик амалдорга АҚШга киришга рухсат берилди'ning rasmi

Шимолий Корея Меҳнат партияси амалдори Ким Ён Чхол бугун Пекин орқали АҚШга ташриф буюради.

“Yonhap”нинг ёзишича, КХДРнинг юқори даражадаги амалдори АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан Нью-Йоркда учрашиб, икки давлат саммитига сўнгги тайёргарлик масаласини муҳокама қилиши лозим.

АҚШ давлат котиби матбуот хизмати раҳбари Хезер Науэрт журналистлар билан мулоқотда ҳам Нью-Йоркда бўлажак учрашувга оид маълумотни тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, гарчи мамлакат молия вазирлиги Ким Ён Чхолни Пхеньяннинг ядро қурол ишлаб чиқаришга оид ҳаракатларида алоқадор санаб, санкцияга туширган бўлсада, икки давлат саммитига тайёргарлик важидан КХДР амалдорининг номи “қора рўйхат”дан истисно тариқасида чиқарилган. Шу боисдан Ким Ён Чхолга мамлакатга киришга рухсат берилди.

“The Washington Post”нинг маълум қилишича, Ким Ён Чхол Майкл Помпео билан биринчи марта юзма-юз мулоқот қилаётгани йўқ. Улар жорий йилнинг сўнгги ойларида ҳам Пхеньянда учрашган бўлган.

    Бошқа янгиликлар