Саудия Арабистони ҳукумати Ямандаги қуролли можаролар сабабли уч йилдан буён буни таъқиқлаган эди.
Туркиянинг Онадўли агентлиги хабар беришича, эндиликда Яман фуқароларини Умра – кичик Ҳаж сафарини амалга ошириш мақсадида ташриф буюришларига рухсат этилди.
Маълум қилишларича, ушбу рухсатни шахсан Саудия Арабистони Подшоҳи тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Яманда исёнчи ҳусийчилар (шиаларнинг «Ансаруллоҳ» қўзғолончи ҳаракати), Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Солиҳ тарафдорлари ҳамда Яманнинг амалдаги президенти Абду Рабо Мансур Ҳоди ҳукумат қўшини ўртасидаги қуролли можаролар 2014 йилдан буён давом этиб келмоқда.






