АсосийJamiyat

Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга қонуний енгилликлар берилди

'Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга қонуний енгилликлар берилди'ning rasmi

2018 йилнинг 29 май куни жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан Сўх тумани Маданият бўлими биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда содир этган жиноятлари учун судланиб, суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси тартибида, жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилишга оид тақдимнома ва илтимосномалар кўриб чиқилди.

Раислик этувчи Р.Зариповнинг фикрича, сайёр суд мажлиси нафақат маҳкумлар, балки бошқа фуқаролар учун ҳам ҳуқуқбузарлик профилактикасини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жами 10 нафар маҳкумларга нисбатан тайинланган жазо муддатининг Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “б” бандида кўрсатилган қисми ҳақиқатда ўталганлигини, маҳкумлар томонидан жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талаблари бажарилганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлинганлигини, иш ва яшаш жойидан ижобий тавсифланганликларини инобатга олиниб, ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини, шунингдек қўшимча жазо тариқасида тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Сиз ҳам коррупцияга қарши курашаясизми?!

2018 йилнинг 29 май куни Сўх туман Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Сўх тумани “Хазрати Али” истирохат боғида халқ билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси Р.Зарипов “Коррупцияни тугатишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, Ўзбекистон Ресупбликасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти, мамлакатимизда бу борада амалга чора-тадбирлар ва дастурлар самараси, ҳар бир давлат органи ходими, шунингдек фуқаронинг коррупцияга барҳам беришдаги ўрни ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.

Р.Зариповнинг таъкидлашича, ҳар бир фуқаро эртанги кунга ишонган ҳолда, ўзига “Фарзандим қандай жамитяда яшашга ҳақли?!”, “Мен фарзандим учун у орзу қилганидек озод ва обод ватан, фаровон ҳаёт ва қонун устуворлиги таъминланадиган фуқаролик ҳуқуқий жамиятини қолдира оламанми?!” деган саволларга жавоб топа олиши шарт.

    Бошқа янгиликлар