АсосийJamiyat

Самарқандда бемор болаларга қон топшириш акцияси ўтказилади

'Самарқандда бемор болаларга қон топшириш акцияси ўтказилади'ning rasmi

Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бемор болаларни қувватлантириш мақсадида қон топшириш акциясини ташкил этмоқда.

"Зарафшон" нашри хабарига кўра, акция жорий йилнинг 1 июнь куни соат 8.00 дан 15.00 га қадар Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонасида ўтказилиши режалаштирилган.

Шифохона бош шифокори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Т.Холиқованинг таъкидлашича, мазкур тадбир бемор болаларни самарали даволаш ва уларнинг қисқа фурсатларда соғайиб кетишига хизмат қилади.

Бу эзгу ишларда барча кўнгиллилар иштирок этиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар