АсосийDunyo

Лондонда кучли момоқалдироқ ва чақмоқ чақиш ҳодисаси кузатилди

'Лондонда кучли момоқалдироқ ва чақмоқ чақиш ҳодисаси кузатилди'ning rasmi

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида кучли момоқалдироқ ва чақмоқ чақиш ҳодисаси кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Рамблер нашри.

Лондонда чақмоқ билан бирга кучли ёғингарчилик ҳам содир бўлди. Метеорология хизмати 4 соат давомида 64 мингдан зиёд момақалдироқ рўй берганини қайд этди. Ҳодиса туфайли Стенстед аэропортида ўнлаб авиарейслар бекор қилинди. Яшин уриши оқибатида самолётнинг ёқилғи қуйиш тизимига зарар етган.

Таъкидланишича, муҳандислар тизимни қайта тиклашган. Бироқ рейслар ҳозирча қайта йўлга қўйилмаган. Кечиктирилишлар яна бироз давом этиши мумкин. Йўловчилар эса ўз рейслари хақидаги ўзгаришларни аэропорт сайти орқали кузатиб туришибди. Воқеа сабаб қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар