АсосийDunyo

Хитойда кучли зилзила рўй берди

'Хитойда кучли зилзила рўй берди'ning rasmi

Хитойда кучли зилзила рўй берди, дея хабар бермоқда 120.su нашри.

Ер силкиниши Рихтер шкаласи бўйича 5,7 балл эканлиги қайд этилган.

Мамлакатнинг Сонгюан провинциясида маҳаллий вақт билан 01:50 атрофида ер силкиниши кузатилган. Зилзила бошланиши билан одамлар дарҳол ўз уйларини тарк этишга улгуришди. Эвакувация қилинган одамлар учун вақтинчалик лагерлар қурилмоқда.

Силкиниш эпимаркази Нингжианг туманидан бир неча км. узоқликда экани қайд этилди. Биргина ушбу туманнинг ўзида 200 дан ортиқ уй вайрон бўлгани хабар қилинмоқда. Умумий ҳисобда эса 1,600 та уй зиён кўрди. Табиий офат далаларга ҳам катта миқдорда зарар етказган. Ер силкиниши натижасида гуруч майдонларида ўпирилишлар келиб чиқди. Воқеа туфайли қурбон бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳодиса рўй берган ҳудуддаги аҳолига керакли ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар