Инглиз тили ўқитувчиси Ивонн Мейсон Маржори Стоунман Дуглас мактабида содир бўлган отишма юзасидан Оқ ўйга мактуб йўллаган эди.
Ўқитувчи ўтган йили нафақага чиқган бўлса ҳам, мактубда ўқувчилари учун ғамхўрлигини билдирди.
Оқ уйдан келган жавоб хатида 10дан ортиқ имловий хатолар мавжуд эди.
Шунда, ўқитувчи аёл ушбу мактубни Facebooк’даги саҳифасига жойлаштириб, "Мистер Трампдан мактуб олдим. Эртага қайтараман", деган ёзувни қолдирди.
Ушбу мактуб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. Кимдир мазкур номани Дональд Трамп ёзмаган деса, кимдир бундай ҳолат юз берганига ишонмади.






